НАШРНИНГ 4 СОНИ
НООРГАНИК КИМЁ
УДК 541.123.4
Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев
H3PO4·CO(NH2)2 - NH3 - H2O СИСТЕМА КОМПОНЕНТЛАРИНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: kumush1984@mail.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида картошка ва дуккакли экинларига агротехник ишлов бериш билан бир қаторда, уларга ўсимлик баргларини тўкадиган ва натижада физиологик фаол моддаларнинг барг ва поядан ҳосилга ўтишини тезлаштирадиган кимёвий препаратлар билан ҳам ишлов бериш зарур. Ушбу ўтказилган тадбирлар ҳосилни эрта пишиб етилишини таминлайди ва ҳосилдорликни оширади, бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олишда механизацияни кенг қўллаш имконини беради.
Ишнинг мақсади. Хлорат тутган препаратлар H3PO4·CO(NH2)2 - NH3 - H2O системаси таркибига қўшимча сифатида киритиладиган фосфат карбамид ва аммиакларнинг ўзини тутишини ўрганиш билан самарали озуқавий препаратларни олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.
Методологияси. Азот миқдори спектрофотокалориметрик усулда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида ўлчанди, рН meterFE 20 METTLERTOLEDOда эритмаларнинг рНи аниқланди.
Илмий янгилиги. Сув, фосфат карбамид ва аммиаклар иштирокида системанинг эрувчанлиги ўрганилди ва улар асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилди. 36 % ли фосфат карбамидаммонийни синтез қилишнинг мақбул шароити аниқланди.
Олинган маълумотлар. Икки компонентли системалар ва ички кесимлар асосида H3PO4·CO(NH2)2- NH3-H2O системасининг -23,6°С дан 30,8°С харорат оралиғида политермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. [40 % H3PO4·CO(NH2)2 + 60 % H2O] - [20 % NH3 + 80 % H2O] системада эритманинг кристалланиш харорати, қовушқоқлиги, зичлиги ва рН мухити компоненталар нисбатига боғлиқ холда ўрганилди.
Калит сўзлар: эрувчанлик, система, диаграмма, концентрация, дефолиантлар, қовушқоқлик.
Хусусиятлари:
* системада компонентларнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;
* 36 % ли фосфат карбамид аммоний олишнинг мақбул шароитлари аниқланди.
Цитата келтириш: Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев. H3PO4·CO(NH2)2 - NH3 - H2O система компонентларининг эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.3-8.
Қабул қилинди: 31.07.2018; Рухсат этилди: 28.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 631.85.661
Т. И. Нурмуратов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров
АММОНИЙ ФОСФАТ КОВЕРСИЯСИ ЖАРАЁНИДА ҲОСИЛ БЎЛГАН СУСПЕНЗИЯЛАРНИНГ РЕОЛОГИК ҲОССАЛАРИ, КАЛЬЦИЙ ФОСФАТ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ МАҚБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ГРАФОАНАЛИТИК АНИҚЛАШ
Тошкент кимё-технология институти, Навоий давлат кончилик институти, E-mail: kbx74@yandex.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда термик ёки экстракцион фосфор кислотасидан зарарли моддаларни кимёвий ажратиб олиш жараёни кенг қўлланилмоқда. Зарарли моддалар сақламайдиган фосфат хомашёсини қайта ишлаш, шунингдек фторсиз фосфат олиш ва ундан бир ва икки алмашган озуқавий фосфоритини олиш жараёнлари долзарб бўлиши мумкин. Қўйилган вазифанинг ечими минерал озиқлантиришнинг таннархини камайтиради, уларни чорвачиликда ишлатиш самарадорлигини оширади.
Ишнинг мақсади тозаланган моноаммонийфосфатдан унинг кальций сақловчи компонентларининг Ca(NO3)2, Ca(OH)2, CaCl2, CaCO3 конверсияси йўли билан кальций фосфат олиш жараёнининг муқобил технологик параметрларини аниқлашнинг графоаналитик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
Методология. Тажрибалар ЭФК-ни натрий сульфати ва дастлабки фосфорит билан фторсизлантириш ва сульфатсизлантиришдан иборат. SiF62- ва SO42- га стехиометриядан сульфат кислотанинг меъёри 100%, фосфоритники 120%. Жараён 60 минут давомида 70ºС да олиб борилди.
Илмий янгилиги. Биринчи марта моноаммоний фосфат (МАФ) ни кальций нитрат (КН) билан конверсиялаш ва ҳосил қилинган пульпаларнинг аммонизациясини назорат қилиш учун графоаналитик усул ишлаб чиқилди. Ушбу усул узоқ вақт талаб этиладиган кимёвий тахлилни бартараф этиш орқали жараённинг параметрларини тезда кузатиб бориш имконини беради.
Олинган натижалар. Тозаланган МАФ эритмаси ва кальций нитрат конверсияси асосида дикальцийфосфат олиш жараёни ўрганилди. 50 минут давомида рН=4.2-4.8 бўлганда тез фильтрланадиган маҳсулот кристаллари ҳосил бўлиши аниқланди. Олинган дикальцийфосфат озуқавий фосфатлар стандартига жавоб беради.
Калит сўзлар: фосфорли ўғитлар, кальций нитрат, фтор иони.
Хусусиятлари:
* тозаланган МАФ ва КН эритмаларидан суюқ азотфосфорли ўғитлар ва дикальцйифосфат олиш технологияси ишлаб чиқилди;
* ишлаб чиқилган технологиянинг материал баланси тузилди.
Цитата келтириш: Т. И. Нурмуратов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров. Аммоний фосфат коверсияси жараёнида ҳосил бўлган суспензияларнинг реологик ҳоссалари, кальций фосфат олиш технологиясининг мақбул параметрларини графоаналитик аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.9-18.
Қабул қилинди: 21.05.2018; Рухсат этилди: 18.07.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 661.632.14
А. А. Расулов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, О. А. Бадалова, Б. М. Беглов
МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИНИ ФОСФОРКИСЛОТАЛИ ҚАЙТА ИШЛАШ АСОСИДАГИ БИРЛАМЧИ ФОСФОРЛИ ВА АММОФОСФАТЛИ ЎҒИТЛАР
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Аммофосфат бу қисман парчаланган фосфатлар синфига мансуб азотфосфорли ўғитдир. Унинг маркасини ошириш, яъни ундаги фосфор миқдорини ошириш учун аммофосфатли бўтқани қаттиқ жисм зарралари, магний бирикмалари ва оксидлардан тозалаш лозим.
Ишнинг мақсади. Қизилқум фосфоритларини сульфатфосфоркислотали парчалаш, кейинчалик фосфатли бўтқани суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратиш йўли билан бирламчи фосфорли ва азотфосфорли ўғитлар олиш жараёнини тадқиқ этиш.
Методология. Фосфат хомашёсини парчалаш турли Р2О5ЭФК:H2SO4мнг : Р2О5ЮҚФК, 70ºС ҳароратда 60 дақиқа давомида олиб борилади. Ажратилгандан сўнг суюқ фаза қўшимча равишда рН 5 гача аммонийлаштирилади. Кейин фазалар қуритилади ва донадорланади. Р2О5 фотоколориметрик, СаО комплексонометрик ва SО3 оғирлик ўлчов усулларида, азот эса Девард усулида аниқланди.
Илмий янгилиги. Фосфоркислотали гипсли бўтқани қисман аммонийлаштириш, кейинчалик уни қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш йўли билан мос равишда бирламчи фосфорли ўғит ва аммофосфат олинган.
Олинган натижалар. Мақбул шароитлар топилди: ЭФК :H2SO4МНГ : ЮҚФК = 100 : 5 : 10 ва 100 : 7,5 : 10 (ёки Р2О5ЭФК:H2SO4мнг :Р2О5ЮҚФК = 1:0,28:0,08 ва 1:0,42:0,08) ва бўтқа рН и 2,5-3, бунда 50% дан кам бўлмаган Р2О5сув.эрув. : Р2О5умум. тутган бирламчи фосфорли ўғитлар ва енгил ўзлашувчан шакллардаги 50% дан ошиқ Р2О5 ва 14% дан ошиқ N тутган азотфосфорли ўғитлар олинади.
Калит сўзлар: фосфор ва сульфат кислоталар аралашмаси, ювиб қуритилган фосфоконцентрат, парчалаш.
Хусусиятлари:
* фосфоконцентратни сульфатфосфоркислотали парчалаш жараёни ўрганилган.
* иккита маҳсулот: бирламчи фосфорли ва азотфосфорли ўғит олинган.
Цитата келтириш: А. А. Расулов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, О. А. Бадалова, Б. М. Беглов. Марказий Қизилқум фосфоритларини фосфоркислотали қайта ишлаш асосидаги бирламчи фосфорли ва аммофосфатли ўғитлар // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.18-25.
Қабул қилинди: 03.08.2018; Рухсат этилди: 29.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 669.28
Д. Б. Холикулов, М. М. Якубов, С. Н. Расулова, В. П. Гуро
РУХ КЕКИНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ
1Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали; 2«Фан ва тараккиет» ДУК ТДТУ; 3ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Реферат. Муаммонинг келиб чииши. “Олмалиқ КМК” нинг рух хом ашёсини қайта ишлашда чиқиндиларсиз технологияни яратиш жуда долзарб. Кеклар қайта ишланадиган материалнинг 30-40% миқдорида кокс ва нефткокс қўшимчалари қўшилиб печда аралаштирилади (вальцевание). Вельц-печлардан чиқаётган газлар атмсоферага чиқарилади, клинкер қисман мисни эритадиган заводга узатилади, асосий масса омборларда сақланади.
Тадқиқотни мақсади – рух саноати кекидан қимматбахо компонентларни: термо-буғли қайта ишлаш, сульфат кислота билан эритиш, металларни ажратиб олиш ва қайта ишлашга сарф-харажатларни қисқартириш каби ноанъанавий усуллар билан ажратиб олиш технологиясини яратиш.
Методология. Кекларни куйдириш (намуналарнинг миқдори 100-200 г), парогенератор, совутувчи ва газларни тутиб қолувчи система, вакуум насос ва ички диаметри 53 мм, узунлиги 517 мм бўлган айланадиган электр печлардан иборат қурилмада ўтказилади. Унинг ички қисми – кварцли, металл қопламали. Кварц трубкасининг ташқи қисми слюда билан қопланган.
Илмий янгилиги. Илк бора рух кекини термо-буғ билан қайта ишлашнинг имконияти яратилди. Термо-буғли қайта ишланган маҳсулотдан металларни ажратиб олишнинг самарали усули сульфат кислотали эритиш эканлиги тасдиқланди.
Олинган натижалар. Кекни сульфат кислотада эритганда жараённинг муқобил шароити: 2,5 соат, сульфат кислотанинг концентрацияси 170 г/л, ҳарорат 80ºС эканлиги тасдиқланди. Кекнинг унуми 45-46% бўлганда рухни ажратиб олиш даражаси 92,6%, мисники 81,5%. Олинган сульфат кислотали эритманинг таркиби (г/л): рух 125,4; мис – 1,44; темир – 4,2.
Калит сўзлар: рух, кек, флотация, эритиш, термо-буғли ишлов.
Хусусиятлар:
* рух ишлаб чиқаришда кекни термобуғишлов;
* маҳсулот массасининг камайиши;
* куйиндида рух ва бошқа металлар миқдорининг ўсиши.
Цитата келтириш: Д. Б. Холикулов, М. М. Якубов, С. Н. Расулова, В. П. Гуро. Рух кекини қайта ишлашнинг самарали усули // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.25-30.
Қабул қилинди: 17.07.2018; Рухсат этилди: 17.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 661.666.2
Д. К. Адылов, А. У. Мирзаев, Н. И. Черниченко, Б. Т. Сабиров
БУХОРО ВИЛОЯТИ ТОШҚОЗҒОН КОНИ ГРАФИТ РУДАСИНИ БОЙИТИШ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими, Навои, Ғалаба шох кўчаси, Меъморлар кўч., 2 , e-mail: Adilov1946@mail.ru.
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Саноатнинг ривожланишида тадқиқотлар ва юқори сифатли графит материалларни олиш учун графит рудаларини қайта ишлашнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда хом ашё сифатида Бухоро вилояти Тошқозғон конининг бойитилишга муҳтож графит рудалари катта қизиқиш уйғотади.
Ишнинг мақсади. Бошқа мамлакатларнинг бойитиш заводлари мисолида Тошқозғон кони графит рудаларини бойитиш усулларини танлаш. Тошқозғон кони графит рудаларини бойитиш учун флотореагентларнинг мақбул таркибини тадқиқотлар орқали танлаш.
Методологияси. Лаборатория тадқиқотларида флотация жараёни ФМЛ 12 маркали механик флотомашинада олиб борилди. Графит рудалари намуналарининг майдаланиши ва тоифаланиши стандарт усуллар ёрдамида лаборатория қурилмаларида олиб борилди.
Илмий янгилиги. Йиғувчи ва кўпиклантирувчиларнинг турли миқдорларидан тайёрланган аралашмаларни солиштириб графит рудалари флотациясида энг самарали натижа кўрсатган флотореагентларнинг мақбул таркиби танланди. Бухоро вилояти Тошқозғон кони графит рудаларини майдалаш кинетикаси ўрганилди.
Олинган натижалар. Флотореагентларнинг мақбул таркибини аниқлашда жадвал кўринишида турли йиғувчилар ва кўпиклантирувчилар билан графит концентратининг чиқиш унуми келтирилди (янги кўпиклантирувчилар ПТ -2, ПТ – 4 ҳам синалди). Майдаланиш даражаси 0.074мм бўлган графит рудасини 10 минут давомида майдаланганда унинг чиқиш унуми 65%дан юқори эканлиги аниқланди.
Калит сўзлар: графит рудаси, флотация, йиғувчи, кўпиклантирувчи, бойитиш, флотомашина, майдалаш кинетикаси.
Хусусиятлари:
* Тошқозғон кони графит рудаларини майдалаш кинетикаси ўрганилди;
* тажриба йўли билан флотореагентларнинг мақбул таркиби топилди;
* флотореагентларнинг мақбул сарфи аниқланди.
Цитата келтириш: Д. К. Адылов, А. У. Мирзаев, Н. И. Черниченко, Б. Т. Сабиров. Бухоро вилояти Тошқозғон кони графит рудасини бойитиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.30-35.
Қабул қилинди: 01.08.2018; Рухсат этилди: 24.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 66.097.3(088.8)
В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, Е. Т. Сафаров, Ф. Н. Фузайлова, А. Т. Дадаходжаев
ИШЛАТИЛГАН КАДМИЙ-КАЛЬЦИЙ-ФОСФАТЛИ КАТАЛИЗАТОРДАН КАДМИЙНИ АЖРАТИБ ОЛИШ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, e-mail: vpguro@rambler.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Навоиазот» АЖ да ацетальдегид ишлаб чиқаришда ТШ 113-03-00209510-108-2006 «Кадмий-кальций-фосфатли катализатор (ККФ-Н)» дан фойдаланилади. Уни хар 3-6 ойда алмаштириш талаб этилади. Ишлатилган катализаторни қайта ишлаб, кадмийни янги ККФ синтези циклига қайтариш мумкин. Қайта ишлашнинг бундай технологияси мавжуд эмас.
Мақсад: ишлатилган ККФ катализаторидан кадмийни қайта ишлатиш (рецайклинг) учун металл, оксид ёки туз шаклида алоҳида ажратиб олиш усулини яратиш.
Методология. Ишлатилган ККФ-Н таркибидаги СdO, CaO ва Р2О5 миқдорлари ICP-MS спектрометрида аниқланди. ККФ намуналари кислотада эритилди, эритмани фильтрлаб графит ажратиб олинди. Катионлар сорбцияси PuroliteC100H смоласида ўтказилди.
Илмий янгилиги. Ишлатилган ККФ катализатордан кадмийни ККФ катализатори синтезида қайта ишлатиш (рецайклинг) мумкин бўлган азоткислотали туз шаклида алоҳида ажратиб олиш усули яратилди.
Олинган натижалар. С-100 Purolite смоласида кадмий ионлари сорбциясининг изотермаси қурилди. Ишлатилган ККФ катализаторининг муқобил эритувчилари ва кадмий ионини чўктирувчилари ҳақида маълумотлар олинди. Кадмийни алоҳида ажратиб олиш усули мувафаққиятли ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди.
Калит сўзлар: кадмий-кальций-фосфатли катализатор; усулни синаш, сорбция, катионит, алоҳида ажратиб олиш.
Хусусиятлари:
* ишлатилган ККФ катализаторини қайта ишлаш усули яратилди;
* усул кадмийни ажратиб олиш даражасини ошириш учун аниқлаштиришни талаб этади.
Цитата келтириш: В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, Е. Т. Сафаров, Ф. Н. Фузайлова, А. Т. Дадаходжаев. Ишлатилган кадмий-кальций-фосфатли катализатордан кадмийни ажратиб олиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.35-41.
Қабул қилинди: 07.08.2018; Рухсат этилди: 29.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
ОРГАНИК КИМЁ
УДК 547.314.316.784.546.847.862.
А. Б. Парманов, С. Э. Нурмонов, М. И. Мавлоний
МИНДАЛЬ КИСЛОТА ВИНИЛ ЭФИРИ СИНТЕЗИ
Ўзбекистон Миллий университети, 100174, Тошкент, Университет кўч., 4, e-mail: asqar.parmanov@mail.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Карбон кислоталарнинг винил эфирлари, уларнинг полимерлари ва этилен қатори тўйинмаган бирикмалари билан сополимерлари асосида мойловчи ёғларнинг қовушқоқлигини яхшиловчи ва резинотехника саноатида чокловчи агентлар сифатида қўлланиладиган бирикмалар - эмульсион бўёқлар учун эмульгаторлар олинган.
Ишнинг мақсади. Ацетилен ва миндаль кислотанинг гетероген катализаторлар иштирокидаги реакцияси орқали миндаль кислота винил эфирининг синтези, махсулот унумига катализатор табиати ва ҳарорат таъсирини тадқиқ қилиш.
Методология. AlCl3∙6H2O ёки миндаль кислота рух тузининг диметилсульфоксид билан каталитик системаси тайёрланди ва ацетилен билан миндаль кислотани гетероген-каталитик виниллаш орқали миндаль кислотанинг винил эфири синтез қилинди.
Илмий янгилиги. AlCl3∙6H2O-ДМСО ва (С6Н5СН(ОН)СОО)2Zn-ДМСО каталитик системасини қўллаш орқали ацетилен ва миндаль кислота реакцияси ёрдамида миндаль кислота винил эфири синтез қилиш таклиф этилди.
Олинган натижалар. Стационар гетероген шароитда миндаль кислотани виниллаш орқали миндаль кислотанинг винил эфири синтез қилинди. Маҳсулот унумига (AlCl3∙6H2O, (С6Н5СН(ОН)СОО)2Zn) катализатор табиати, ҳарорат ва реакция давомийлигининг таъсири ўрганилди.
Калит сўзлар: миндаль кислота, ацетилен, гетероген катализ, махсулот унумига таъсир қилувчи омиллар, AlCl3∙6H2O ва (С6Н5СН(ОН)СОО)2Zn) катализаторлар.
Хусусиятлар:
* гидрокси карбон кислотани виниллаш реакцияси тадқиқ қилинган;
* каталитик системалар қўлланилган;
* винил эфири унумига таъсир қилувчи омиллар аниқланган.
Цитата келтириш: А. Б. Парманов, С. Э. Нурмонов, М. И. Мавлоний. Миндаль кислота винил эфири синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.42-47.
Қабул қилинди: 25.06.2018; Рухсат этилди: 27.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 678.01
П. Ж. Тожиев, Х. Х. Тураев, 1А. Т. Джалилов, 1Ф. Н. Нуркулов
ДИСПЕРС ТЎЛДИРУВЧИЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИЛГАН ПОЛИЭТИЛЕННИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИ
Термиз давлат университети, 1Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти МЧЖ. E-mail: sh_kasimov@rambler.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Саноатда кўп ишлаб чиқариладиган ва талаб катта бўлган полимерлар бу полиолефинлар (ПО) ҳисобланади. Шунинг учун, полилефинларни қайта ишлашни ва улар асосида композицион материаллар яратишни соддалаштиришга йўналтирилган техник ечимларни излаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ишнинг мақсади сунъий кристалланиш куртаклари бўлиб ҳизмат қиладиган тўлдирувчилар киритиш билан (физик, механик, кимёвий, электр, магнит, оптик ва ҳ.к.) хоссалари яхшиланган полиэтилен (ПЭ) асосида термопластик композицион материаллар (КМ) яратишнинг имкониятини ўрганишдан иборат.
Методология. Юқори даражада тўлдирилган полиэтилен композицияларининг физик-механик хоссалари ўрганилди, оқувчанлик кўрсаткичи визкзометрия, эгилишга чидамлилик иккиасосли эгилиш, зарбга чидамлилик Шарпи усули бўйича аниқланди.
Илмий янгилиги. Дисперс тўлдирувчилар ва ПБПЭ (паст босимли полиэтилен) маркали полиэтилен асосида композицион материалларнинг реологик таснифлари аниқланди.
Олинган натижалар. Паст босимли полиэтилен ПБПЭ асосида композицион материаллар олиш учун базальт ва вермикулитнинг миқдори 30 дан 50 масса қисмгача ўзгартирилди. Олинган композицион материалларнинг реологик хоссалари шуни кўрсатдики, базальт ва вермикулит миқдорининг ортиши материал оқувчанлик хусусиятининг камайишига олиб келади, бироқ олинган композициялар паст босим остида қайта ишланиши мумкин. Олинган материалларнинг ёниш хоссалари кислород индекси бўйича аниқланди.
Калит сўзлар: полиэтилен, базальт, вермикулит, Асмансой кони, Тебинбулоқ кони, физик-кимёвий ва механик хоссалар.
Хусусиятлар.
* олинган композицион материалларнинг физик –механик хоссалари аниқланди.
* базальт ва вермикулит тўлдирувчиларидан фойдаланилди.
Цитата келтириш: П. Ж.Тожиев, Х. Х.Тураев, А. Т. Джалилов, Ф. Н. Нуркулов. Дисперс тўлдирувчилар билан тўлдирилган полиэтиленнинг тузилиши ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.47-51.
Қабул қилинди: 29.06.2018; Рухсат этилди: 04.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
УДК 628.54.161.3
Ф. М. Юсупов, Д. З. Нуриддинова, Ж. Ш. Нурмухаммадов, Г. А. Байматова
НЕФТКИМЁ САНОАТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СУВЛАРИНИ КЎМИРМИНЕРАЛЛИ СОРБЕНТЛАР ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нефт маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш, юклаш, сақлаш ва фойдаланишда табиат муҳитига тушади. Нефтни қайта ишлаш корхоналари, газни қайта ишлаш заводлари ва ҳ.к. оқава сувлари табиий сувларни ва тупроқни ифлослантиради. Ушбу мақола кўмирминералли сорбентлар ёрдамида сувларни тозалаш муаммосини ҳал этишга бағишланган.
Ишнинг мақсади. Маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқилган кўмирминералли сорбентлар билан оқава сувларни тозалаш.
Методология. Тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнида экстракция усулидан, бунда адсорбцияланмаган нефт маҳсулотининг массаси, сорбентнинг адсорбциялаш қобилияти, гравиметрик усул ёрдамида адсорбциягача ва адсорбциядан кейинги оқава сувдаги нефт маҳсулотларининг миқдори аниқланган, хроматографик таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Илмий янгилиги: Илк маротаба тупроқ, кўмир ва бўрни 15:2:1,25 нисбатда термик қайта ишлаш йўли билан кўмирминералли сорбент олинди, 12 минутли сорбциядан сўнг сорбция ва тозаланиш даражаси мос равишда 54,0 мг/г хисобида 83,5 % ва 56,5 мг/г - 87,2% га тенг эканлиги аниқланган.
Олинган натижалар: Сувни органик моддалардан тозалаш - дастлаб гексан билан экстракция қилиш ва Муборак тупроғи, Ангрен кўмири ва бўрдан (15:2:1.25 оғ.қ.) иборат композицияга адсорбциялаш орқали амалга оширилди. Сувнинг нефт маҳсулотларидан тозаланиш даражаси, адсорбцияси ва нефт маҳсулотларининг мувозанат концентрациясини статик шароитларда ҳисобланди. Динамик шароитда модификацияланган фаол кўмирнинг сорбциялаш хусусияти импорт аналогларига тенглиги кўрсатилди.
Калит сўзлар: нефть и нефтмаҳсулотлар, адсорбент, фаоллашган кўмир, оқава сувлар, тупроқ, бўр.
Хусусиятлари:
* сорбция ва сувдаги нефт маҳсулотларининг концентрациясини аниқлаш;
* маҳаллий сорбентнинг адсорбциялаш қобилиятини ҳисоблаш;
* «Айланма» сувнинг сорбцияланиш изотермаси ўрганилган.
Цитата келтириш: Ф. М. Юсупов, Д. З. Нуриддинова, Ж. Ш. Нурмухаммадов, Г. А. Байматова. Нефткимё саноати ишлаб чиқариш сувларини кўмирминералли сорбентлар ёрдамида тозалаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.52-57.
Қабул қилинди: 11.07.2018; Рухсат этилди: 11.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
АНАЛИТИЧЕСКАЯ ХИМИЯ
УДК. 546.49.: 543.4.: 543.062.: 546.526
Н. К. Мадусманова, З. А. Сманова, Х. С. Таджимухамедов
ЯНГИ СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН АНАЛИТИК РЕАГЕНТ 2-НИТРОЗО-5-МЕТОКСИФЕНОЛ ЁРДАМИДА ТЕМИР(II) ИОНИНИ СПЕКТРОСКОПИК АНИҚЛАШ
Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент, Ўзбекистон, Е-nazira.imomova@mail.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нитрозонафтоллар органик реагентларнинг (ОР) ноорганик анализда муваффақиятли фойдаланилаётган истиқболли синфларидан бири ҳисобланади. Кўплаб олимлар томонидан ушбу бирикмаларни аналитик кимё амалиётида қўлланилишининг афзалликлари исботланган. Бу муаммолар амалиётга иммобиллашган реагентларни (ИМР) киритиш ва янги селектив органик реагантларнинг (ИМОР) синтези билан ҳал қилинмоқда.
Ишнинг мақсади. Иммобилланган органик реагентлар ёрдамида темир (II) ионларини аниқлашнинг экспресс, юқори сезгир ва танлаб таъсир этувчи сорбцион-спектроскопик усулини ишлаб чиқиш.
Методология. Спектроскопик усул бу тезкор ривожланаётган сорбцион сректроскопик усуллардан биридир. Ишда ИҚ, ҚМР спектроскопия ва кванткимёвий хисоблашлардан фойдаланилган.
Илмий янгилиги. Илк бор иммобилаш учун нитрозонафтол хосилалари асосида органик реагентларни қўллаш истиқболлари кўрсатилган, бу темир (II) ионларини аниқлашда танлаб таъсир этувчанликни оширишга ва бегона ҳалақит берувчи ионларнинг таъсирини йўқотишга ва қоплашга ёрдам берди.
Олинган натижалар. Органик реагент нитроза нафтол полимер ташувчиларда биринчи бўлиб иммобилизацияланган. Темир(II) ионини 2-нитрозо-5-метокси фенол ёрдамида сорбцион фотометрик аниқлашнинг шароити муқобиллаштирилган. Полимер сорбентдаги комплекслар ҳосил бўлиши ўрганилган ва ундаги реакциялар эритмадаги реакцияларга ўхшаши аниқланган. Ишлаб чиқилган усул таркибида темир (II) иони бўлган турли сувларни таҳлил килишда қўлланилди.
Калит сўзлар: аналитик реагент, 2-нитрозо-5-метоксифенол, иммобиллаш, сорбцион спектроскопия, темир(II) ионлари.
Хусусиятлари:
* янги реагент 2-нитрозо-5-метокси фенол синтез қилинди.
* нитроза нафтол полимер ташувчиларга иммобилизацияланди.
Цитата келтириш: Н. К. Мадусманова, З. А. Сманова, Х. С. Таджимухамедов. Янги синтез қилинган аналитик реагент 2-нитрозо-5-метоксифенол ёрдамида темир(II) ионини спектроскопик аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.58-63.
Қабул қилинди: 05.07.2018; Рухсат этилди: 08.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *
АМАЛИЙ КИМЁ
УДК 631.84+631.85
О. В. Мячина, А. Т. Алиев, Р. Н. Ким, Б. С. Закиров, Л. Э. Мамасалиева, А. Х. Рахмонов, О. С. Нарзуллаев
БЕНТОНИТ САҚЛОВЧИ ЎҒИТЛАРНИНГ СУҒОРИЛАДИГАН ДЕХҚОНЧИЛИКДА ҚЎЛЛАШНИНГ АГРОКИМЁВИЙ САМАРАДОРЛИГИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Е-mail: myachina_ov@mail.ru
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Узоқ таъсир этувчи ўғитларнинг суғориш вақтида қўлланилиши унумдорликнинг ошишида, тупроқнинг агрокимёвий ва биологик таснифининг муқобиллашувида, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг, макроэлементлар таъсирининг (КПД) ортишида самарали ҳисобланади. Ўғитлар таркибига бентонитли тупроқни киритиш йўли билан модификация қилиниши озуқавий моддалар концентрациясининг ошишига тўсқинлик қилади.
Ишнинг мақсади. Аммофос ва аммиакли селитра суюқланмасига бентонитни критиш йўли билан олинган секин таъсир этувчи ўғитларнинг агрокимёвий самарадорлигини, ҳамда унумдорликнинг асосий агрокимёвий кўрсаткичларининг ўзгаришини аниқлаш.
Методология. Янги ўғитнинг агрокимёвий самарадорлигини баҳолаш лаборатория ва вегетацион тажрибаларда ўтказилди: уруғнинг униши ва ўсиш энергияси ГОСТ 12038-84 талабларига мос равишда аниқланди; фенологик кузатувлар, чигитнинг ўсиб ривожланишини биометрик ўлчашлар “Чигитнинг дала ва вегетацион тажрибалари методикаси”, 1981 бўйича олиб борилди; Минеев В. Г. “Агрокимёвий амалиётлар”, 2001 бўйича тупроқнинг асосий унумдорлик кўрсаткичлари аниқланди.
Илмий янгилиги. Илк маротаба маҳаллий агроруда – бентонитли тупроқнинг тез эрувчан ўғит модификацияси учун қўлланилиши суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларининг хосилдорлигини ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш, озиқланиш режимини муқобиллаштириш, ҳамда биоген элементлар билан атроф-муҳитни захарланишини олдини олиш мақсадида жуда самарали эканлиги кўрсатилди.
Олинган натижалар. Секин эрувчан ўғит сувли эритмасининг кенг диапазондаги концентрацияларининг (0.05-0.0001) уруғ униш энергиясига ҳамда ўсиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши аниқланмади. Узоқ таъсир этувчи бентонит таркибли ўғитлар ўсимликнинг вегетатив ва репродуктив биомассасини оширди.
Калит сўзлар: бенонит, ўғит, секин таъсир этиш хоссаси, агрокимёвий самарадорлик, гумус, азот, фосфор.
Хусусиятлари:
* қатор ўғитларнинг пахтанинг униб ўсишига таъсири аниқланди;
* бентонит таъсирида тупроқ унумдорлиги кўрсаткичларининг ўзгариши исботланди.
Цитата келтириш: О. В. Мячина, А. Т. Алиев, Р. Н. Ким, Б. С. Закиров, Л. Э. Мамасалиева, А. Х. Рахмонов, О. С. Нарзуллаев. Бентонит сақловчи ўғитларнинг суғориладиган дехқончиликда қўллашнинг агрокимёвий самарадорлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№4. -Б.64-71.
Қабул қилинди: 08.08.2018; Рухсат этилди: 29.08.2018; Нашр этилди: 30.08.2018
* * *